Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

ЕЧЛ. «Реал» суперкамбек намойиш этиб, финалга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигаси ярим финал босқичи доирасида «Реал» ва «Манчестер Сити» жамоалари жавоб баҳсида ҳам мухлисларга ҳиссиётларга бой суперўйин намойиш этиб беришди.

Дастлабки учрашувдан фарқли равишда Гвардиола бу сафар ўзгачароқ тактика танлади. Англияликлар таваккал қилиб олдинга ўтишмади, кўпроқ тўпни қадрлашга ҳаракат қилишди, имкон бўлганда эса олис масофалардан зарба беришди. Куртуа танаффусга қадар 4та сэйв намойиш этиб, қаҳрамонлик кўрсатди. "Реал" футболчиларига эса биринчи бўлимда аниқлик етишмади.

Анчелотти жамоаси иккинчи бўлимда катта иштиёқ билан бошлади. Винисиус яқин масофадан дарвозанинг бўш қолган қисмини нишонга ололмади. Шундан сўнг "Сити" ўйин назоратини ўз қўлига олди ва олдиндан белгиланган  тактика асосида ҳаракатлана бошлади. Учрашувнинг 72-дақиқасида Гвардиола майдонга Гюндоган ва Зинченкони туширди. Бу эса ўз самарасини берди. Ниҳоят баҳснинг 73-дақиқасига келиб ҳисоб очилди. Маҳрезнинг зарбасини Куртуа қайтара олмади.

Орадан кўп ўтмасдан "шаҳарликлар" сафида Жек Грилиш майдонга туширилди. Айнан ушбу футболчи ўйин тақдирини бутунлай ҳал қилиб қўйиши мумкин эди. Аммо у 2та жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. Унинг дастлабки зарбасини Милитао дарвоза чизиғи устида тўпни қайтариб қолди. Англиялик футболчи кейинги вазиятда йўллаган зарбасидан сўнг тўп Куртуанинг оёғига тегиб, олис устун ёнидан ўтиб кетди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқалари эса "Мадрид" учун жуда омадли келди. Захирадан майдонга туширилган Родриго 90-дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлса, бразилиялик футболчи орадан 2 дақиқа ўтиб "Қироллик клуби"ни олдинга олиб чиқди.

"Реал" шу билан тўхтаб қолмади. Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси бошланган пайтда Бензема пенальти ишлади. Карим 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисоб 3:1 кўринишга олиб келди. Натижада икки ўйин натижасига кўра мадридликлар 6:5 ҳисобида олдинга ўтиб олишди.

"Манчестер Сити"да вазиятни ўнглаш учун деярли ярим соат вақт бор эди. Дастлабки экстра-тайм тугаш арафасида Фернандиньо яқин масофадан тўпни мезбонлар дарвозасига буриб юбора олмади.

Қўшимча бўлимларнинг иккинчисида "Реал Мадрид" ишончли ҳимояланди ва ғалабани ушлаб қолди. Анчелотти шогирдлари катта матонат кўрсатиб, финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Чемпионлар лигаси, ярим финал, жавоб ўйини
Реал Мадрид Испания – Манчестер Сити Англия 3:1 (0:0, 2:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 73 Маҳрез, 1:1 – 90 Родриго, 2:1 – 90 Родриго, 3:1 – 95, пенальти Бензема.
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Начо, Милитао (Вальехо, 115), Менди, Модрич (Камавинга, 75), Кроос (Родриго, 68), Каземиро (Асенсио, 75), Вальверде, Бензема (Себальос, 104), Винисиус Жуниор (Васкес, 115).
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер (Зинченко, 72), Лапорт, Рубен Диаш, Жоау Канселу, де Брюйне (Гюндоган, 72), Бернарду Силва, Родри (Стерлинг, 99), Фоден, Маҳрез (Фернандиньо, 85), Габриэл Жезус (Грилиш, 78).
Огоҳлантиришлар: Лапорт (9), Модрич (9), Карвахаль (65), Милитао (84), Вальверде (90), Стерлинг (101), Зинченко (113).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:39, 05.05.2022.
Ўқилди: 8512 марта.
Фикрлар: 512 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.