Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Родриго Европа Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинидан сўнг (3:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Нима бўлганини тушунтириб беролмайман. Шунчаки, тарифлашга тил ожиз. Эҳтимол, Худо менга қараб: "Бугун сенинг кунинг", дегандир", - дея бразилияликнинг сўзларидан иқтибос келтирган УЕФА расмий сайти.