"Ювентус" ҳужумчиси Федерико Бернардески жамоани тарк этишга тайёр, дея хабар беради журналист Николо Скира.
Манба берган хабарга кўра, "Лацио" 28 ёшли италиялик футболчига йилига 1,6 миллион евро маош билан шартнома таклиф қилган, бу футболчининг "Ювентус" билан келишувига кўра оладиганидан маошидан паст. Шунингдек, "Галатасарой" ҳам футболчига даъвогарлик қилмоқда.
Апрель ойида "кекса синьора" Бернардески билан 2022 йилнинг июнь ойи охиригача амал қиладиган шартномани узайтирмасликка қарор қилгани хабар қилинганди.
2021/22 йилги мавсумда футболчи "Ювентус" сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.