"Манчестер Юнайтед" навбатдаги тур олдидан икки футболчисини сафга қайтарди. Хабарларга кўра, Ҳарри Магуайр ҳамда Эрон Уан-Биссака "Брайтон"га қарши баҳс учун машғулотлар жараёнида иштирок этган.
Ушбу жуфтлик сўнгги бор "Ливерпуль"га қарши мағлубиятли ўйинда (4-0) асосий таркибда майдонга туширилган эди. Хусусан, Магуайр тиззасидан жароҳат олгани ҳақида хабарлар тарқалганди.