"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Тони Кроос Чемпионлар лигаси яримфиналидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида (3:1) клуб бош мураббийи Карло Анчелотти билан бўлган суҳбат тафсилотлари билан ўртоқлашди.
Немис футболчисининг айтишича, учрашувнинг биринчи қўшимча таймида италиялик мутахассис ундан, Модрич ва Марселодан учрашувдаги алмаштиришлар ҳақида сўраган.
"Анчелотти жамоанинг тажрибали футболчиларидан қўшимча вақтда қандай алмаштиришлар қилиш кераклиги ҳақида сўради. Бу Карлонинг қандай ажойиб мураббий эканлигини ва нима учун у жамоа билан яхши ишлашини билдиради", — дея Крооснинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
Мадриднинг “Реал” клуби “Манчестер Сити”ни умумий ҳисобда 6:5 ҳисобида мағлуб этди. Чемпионлар лигаси финалида чиқди.