Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Пеле "Реал" ва Родригони табриклади

Баҳо:
+ | -

Жаҳон футболи афсонаси Пеле “Реал” ҳужумчиси Родригони Чемпионлар лигаси ярим финалидаги “Манчестер Сити”га қарши жавоб учрашувидан сўнг (3:1) табриклади.

“Дўстим, сени табриклайдиган кун келишини доим билардим. Қаттиқ меҳнат қиладиган ва ўз ишини севадиганлар учун бошқа илож йўқ. Сенда катта истеъдод бор ва бизга кўпроқ қувонч келтиришда давом этасан, Родриге.

Табриклаймиз, "Реал!". Финални кута олмайман”, - деб ёзди Пеле ижтимоий тармоқда.

Родриго Пеленинг табрикларига жавоб қайтарди.

“Бу сўзларингиз учун раҳмат, қирол! Мен сизнинг маслаҳатларингизни ҳеч қачон унутмайман ва доимо миннатдор бўламан", - деб ёзади Родриго.

Иккинчи бўлим ўрталарида захирадан майдонга тушган 21 ёшли ҳужумчи “Манчестер Сити” дарвозасини икки бор ишғол қилди. Родригонинг голлари "Реал Мадрид"га учрашувни қўшимча бўлимга ўтказиш имконини берди.

Мадриднинг “Реал” клуби “Манчестер Сити”ни умумий ҳисобда 6:5 ҳисобида мағлуб этди. Чемпионлар лигаси финалида “қаймоқранглилар” “Ливерпуль”га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 22:24, 05.05.2022.
Ўқилди: 1891 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.