Машҳур франциялик собиқ футболчи Тьерри Анрининг сўзларига кўра, “Олтин тўп” соҳиби 28 май куни Чемпионлар лигаси финалидан кейин аниқланиши мумкин.
“Олтин тўп" учун икки фаворит – Садио Мане ва Карим Бензема. Уларнинг дуэли финални янада қизиқарли қилади”, - деди “Арсенал” ва “Барселона”нинг собиқ футболчиси CBS Sports нашрига.
"Мен ҳали ҳам Бенземани соврин учун асосий давогар эканлигига ишонаман, лекин агар Мане “Ливерпуль” билан финалда ғалаба қозониб, тўртта совринни қўлга киритса, бу унинг фойдасига жуда катта аргумент бўлади.
Маненинг ғалабаси бутун Африка учун ажойиб воқеа бўларди, аммо мен барибир Бенземани қўллаб-қувватлайман", - дея хулоса қилди Анри.