Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Ливерпуль» инглиз футболини янги босқичга олиб чиқа оладими?

Баҳо:
+ | -

Юрген Клопп бу мавсумда ўзининг максимал имкониятини ишга солган ҳолда катта натижаларга эришиш учун энг асосий даъвогар бўлиб турибди. «Ливерпуль» инглиз футболи тарихида биринчи бор бир мавсумда тўртта совринни қўлга киритиш учун асосий даъвогарга айланди. «МЮ» ҳозирга қадар 1999 йилдаги требли билан бу борада етакчилик қилаётган эди. Қуйида, тарихда «Quadruple»га энг яқин келган инглиз клубларини санаб ўтамиз.

«Манчестер Сити» – 2018-2019 йилги мавсум

2019 йилнинг апрелида «шаҳарликлар» ҳам худди ҳозирги «Ливерпуль» каби ҳар бир соврин учун фронтларда кураш олиб бораётган эди. Бироқ, Гвардиоланинг умидлари шу ерга келганда яксон қилинди. «Тоттенхэм» ЕЧЛ чорак финалининг биринчи даврасида 1-0 ҳисобида зафар қучади. Etihad ўйингоҳида кечган ўйиннинг дастлабки 21 дақиқасида 5 та гол урилади. Ҳа, ўша баҳс 4-3 ҳисобида «Манчестер Сити»нинг ғалабаси билан тугаган. Аммо меҳмондаги гол қоидаси асосида «шпорлар» ярим финалга йўл олади. Пеп шогирдлари Англия лига кубогида, Англия кубоги ҳамда лигада ғалабага эришган. Аммо ЕЧЛ жамоа учун армонга айланганди.

«Манчестер Юнайтед» – 2008-09 йилги мавсум

Манкунианликларнинг энг афсонавий таркиби 10 йил илгари АПЛ, Англия кубоги ва ЕЧЛни ютиб, қаҳрамонга айланганди. Аммо 2009 йилда Фергюсон жамоаси тўртта совринни қўлга киритиш имконига янада яқинроқ келади. Афсуски, бунга боғланган умидларнинг барчаси Англия кубоги финалида «Эвертон» томонидан барбод этилди. Ўйин 0-0 ҳисобида тугайди. Пенальтилар сериясида эса ливерпулликлар 4-2 ҳисобида зафар қучади. «Манчестер Юнайтед» ўша мавсумни АПЛда ва лига кубогида ғолиблик билан тугатган. ЕЧЛ забт этилишига ҳам бир баҳя қолган. Финалда «Барселона»га 2-0 ҳисобида имконият бой берилган, холос.

«Челси» – 2006-07 йилги мавсум

«Челси» ҳозирги «Ливерпуль»дан олдин «Quadruple» имкониятини май ойига қадар сақлаб қолган ягона жамоа эди. Аслида, ўшанда тўртта совринга эришиш умиди апрель ойи ўрталарида сўна бошлаган. Негаки, ярим финалнинг иккинчи давраси «Ливерпуль»га 1-0 ҳисобида бой берилади.
Жозе Моуриньо бошчилигидаги жамоа ўша мавсумнинг иккита ички кубогига эга чиқади. Аммо АПЛда «МЮ»га имкониятни бой бериб қўйганди. «Аристократлар» мавсум давомида жами 63 та баҳсда иштирок этган. Бу статистикага эса бу мавсумда «Ливерпуль» етиш учун жуда ҳам яқин турибди.

«Манчестер Сити» – 2020-21 йилги мавсум

Ўтган мавсумнинг 17 апрели «шаҳарликлар» тарихига қайғули сана бўлиб кирган. Негаки, айнан шу куни Гвардиола шогирдлари «Челси»га Англия кубоги ярим финалида имкониятни бой берган. Бу эса ўз навбатида тўртта совринни қўлга киритиш борасидаги умидларни сўндирган. «Шаҳарликлар» ўтган мавсумни иккита ‐ АПЛ ҳамда Англия лига кубоги соврини билан тугатган эди. ЕЧЛ финалигача борган манчестерликлар, яна «Челси» учун осон ўлжага айланади.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetsport.com
Киритилди: 23:55, 05.05.2022.
Ўқилди: 1803 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8307]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6012]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2802]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2603]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2077]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2012]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1830]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1750]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1726]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1703]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик