Кириш Регистрация

Араухо: "Барселона"нинг сардори бўлиш мен учун катта шараф бўларди"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳимоячиси Роналд Араухо шартнома узайтирилганидан кейинги ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

“Шартнома узайтирилганидан хурсандман. "Барселона" сардори бўлиш мен учун катта шараф бўларди. Фаолиятимнинг охиригача шу ерда ўйнашни истайман”, - деди Араухо Mundo Deportivo билан суҳбатда.

Ҳимоячи Испания клубига 2018 йилда уругвайлик “Бостон Ривер”дан 4,7 миллион евро эвазига ўтган эди. Бу қишда у Англиядан келган бир қанча таклифларни рад этди ва Каталония клуби билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди.

Жорий мавсумда 23 ёшли уругвайлик футболчи “кўк-анорранглилар” сафида барча мусобақаларда 40 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган.

Киритилди: 13:22, 06.05.2022.
Ўқилди: 1759 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.