"Вест Хэм" "Челси" ҳужумчиси Армандо Бройяни сотиб олишга тайёр, дея хабар беради The Sun.
Манбага кўра, 20 ёшли футболчи бу мавсум ижара асосида ҳаракат қилаётган "Саутгемптон" сафида яхши ўйин намойиш этмоқда.
Жорий мавсумда Броя "Саутгемптон" таркибида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt.ru портали футболчини 18 миллион еврога баҳоламоқда.