Англиянинг "Ливерпуль" клубига эгалик қилувчи Fenway Sports Group (FSG) компанияси, жамоа бош мураббийи Кенни Далглишни ёзда жамоадан кетмаслигини таъкидлаб ўтди.
Мухлислар орасида катта обрўга эга бўлган мутахассис келаси мавсумда ҳам клубда ишлашни давом эттиради. Аммо клуб хўжайинлари ёзги трансфер мавсуми пайтида янги футболчиларни сотиб олиш учун пул ажратилмаслинини маълум қилди.
Ўтган мавсум бошида, "Ливерпуль" эгалари бир нечта футболчиларни сотиб олиш учун 120 миллион фунтга яқин пула сарфлаганди. Аммо, Энди Керрол, Стюарт Даунинг ҳамда Чарли Адам сингари футболчилар учун сарфланган катта суммалар клуб хўжайинларида катта баҳсга сабаб бўлган. Улар мазкур футболчилар ўзларига сарфланган пулни оқлай олишмади деб ҳисоблашмоқда.
Ушбу мавсум олдидан ўз олдига катта мақсадларни қўйган мерсисайдликлар фақатгина Англия лига кубогини қўлга киритиш билан чекландилар. Англия кубоги финалида мағлубиятга учрашди. Премьер-лига баҳсларида эса умуман омадсиз иштирок этишди.
Шунинг учун ҳам мавсум якунига келиб FSG жамоа бош мураббийи Кенни Далглишни истеъфога чиқариб юбориши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар анча кўпайганди.
Аммо, куни кеча клуб акциялар пакетига эгалик қилувич Жон Ҳенри Далглишни ўз лавозимида қолшини тасдиқлади.
"Биз Далглиш билан келаси мавсумда ҳам ишлашга тайёрмиз. Аммо, айтиб ўтай, ёзда жамоада янги футболчиларни кутманг. Трансфер мавсуми "Ливерпул" учун ёпиқ. Биз ёзда бир фунт ҳам пул сарфламаймиз", дея қатъий фикр билдирди клуб хўжайини.