"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Туриннинг "Ювентус" клубига ўтиши ҳақида миш-мишлар тарқалган марказий ҳимоячи Габриэль дос Сантос атрофидаги воқеаларга изоҳ берди.
“Биз фақат таркибни ва ўз ўйинимизни яхшилашни хоҳлаймиз. Шу сабаб асосий ўйинчиларимизни сақлаб қолмоқчимиз. Габриэль ҳам ҳам шулар жумласидандир”, - деди Артета матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Артета яқинда "Арсенал" билан шартномасини 2025 йилгача узайтирди. "Канонирлар" 2016 йилдан бери илк бор Чемпионлар Лигасига чиқиши мумкин.