Мадриднинг "Реал" клуби "Челси" клуби ҳимоячиси Бранислав Ивановични сотиб олишни режалаштирмоқда. Сербия терма жамоаси вакилининг трансфер нархи 25 миллион еврога атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Marca" нашри хавбар тарқатмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Ивановични сотиб олиш таклифи мадридликлар бош мураббийи Жозе Моуриньодан чиққан. Шу билан биргаликда клуб президенти Флорентино Перес лондонликлар томонидан талаб қилинаётган маблағ ҳимояда ўйнайдиган футболчи учун кўплик қилишини таъкидламоқда.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Бранислав Иванович ўтган мавсумда Англия премьер-лигасининг 30 учрашувида майдонга тушган ва 3 маротаба рақиблар дарвозасини ишол қилишга муваффақ бўлган.