Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, "Бетис" тез орада ҳужумчи ва ҳимоячи билан шартнома имзолаганини эълон қилади.
Манбага кўра, гап "Флуминенсе" вингери Луис Энрике ва "Лацио" марказий ҳимоячиси Луис Филипе ҳақида кетмоқда.
Бразилиялик ҳужумчининг трансфери ҳақида шу йилнинг март ойида "Флуминенсе" президенти Марио Биттенкурт маълум бўлганди. Бироқ “Бетис”нинг ўзи бу трансферни расман эълон қилмаган.
Жорий мавсумда 21 ёшли футболчи Бразилия терма жамоаси сафида барча турнирлар доирасида 20та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Трансфер суммаси 12,6 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фелипе 2016 йилдан бери “Лацио” сафида тўп суради. Бу вақт ичида у "бургутлар" сафида 143 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлди, бироқ у якунига етаётган шартномасини янгиламади ва ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этади.
Жорий мавсумда 25 ёшли бразилиялик футболчи "Лацио" клуби сафида 39 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширган.