Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Рэшфорд "Барселона"дан хафа бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсумни "Барселона"да ижара асосида ўтказган "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд клубнинг "Боруссия Д" вингери Карим Адейемини ўз сафига қўшиб олганини эшитгач, каталонияликлар сафига ўта олмаслигини англаб етди. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, Рэшфорд "блауграна"дан "бироз хафа", чунки у "Барселона" уни ўз сафида олиб қолиш учун кутилганидан кўра узоқроқ курашади деб ўйлаган эди. Вингер "Барселона"да қолиш учун маошини камайтиришга ҳам тайёр бўлган. Ҳужумчи "Манчестер Юнайтед"да мавсумолди тайёргарликни ўтказишга рози бўлди, чунки бош мураббий Майкл Кэррик унга ишонч билдирмоқда.

Таъкидланишича, Рэшфорд Европанинг топ-жамоасидан таклиф тушса, "қизил иблислар" сафини тарк этишга тайёр. Футболчи Саудия Арабистонига кетиш вариантини кўриб чиқмаяпти.

Ўтган мавсумда ҳужумчи "Барселона" сафида 49 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урган ва 14 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 13:42, 17.07.2026.
Ўқилди: 2485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик