“Спорт-Экспресс” газетаси ҳисоб-китобларига кўра, Премьер-лиганинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси дея Одил Аҳмедов топилди. Ҳамюртимиз апрель ойидаги 4та ўйинда ўртача 6,5 балл тўплашга муваффақ бўлди. Шунингдек, “Зенит” футболчиси Андрей Аршавин ҳам худди шундай балл тўплади ва у ҳам Аҳмедов билан биргаликда ой футболчиси деб топилди.
Апрель ойида ўтказилган 4та ўйинда “Зенит” 10 очко тўплаган бўлса, “Анжи” 7 очко жамғаришга муваффақ бўлди.
Кейинги ўринни эса “Динамо” футболчиси Звездан Мисимович эгаллади. Унинг ўртача балли 6,38ни ташкил қилди. Шунингдек, 4 нафар футболчининг мазкур 4та ўйиндаги ўртача балли 6,25 бўлди.
1. Андрей АРШАВИН («Зенит») - 6,50
1. Одил АҲМЕДОВ (“Анжи”) - 6,50
3. Звездан МИСИМОВИЧ (“Динамо”) - 6,38
4. Муборак БУССУФА (“Анжи”) - 6,25
4. Игорь ДЕНИСОВ (“Зенит”) - 6,25
4. Вячеслав МАЛАФЕЕВ (“Зенит”) - 6,25
4. Самюэль ЭТО’О (“Анжи”) - 6,25