"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте жамоанинг сўнгги пайтлардаги ўйинида пасайиш бўлгани ҳақида гапирди. Кетма-кет ғалабалардан сўнг “шпорлар” аввалига “Брайтон”дан мағлуб бўлди (0:1), кейин эса “Брентфорд”ни мағлуб эта олмади (0:0). Охирги турда лондонликлар яна “Лестер”ни мағлуб этиб (3:1) уч очкога эга бўлишди.
“Бу кўп сабабларга кўра содир бўлиши мумкин. Эҳтимол, кўпроқ босим бор.
Сиз бундай босимга кўникишингиз керак. “Брайтон” ва “Брентфорд”га қарши ўйинлардан олдин биз юқори ўринда эдик, аммо кейин кучли 4ликдан тушиб кеттик.
Лекин ўйлайманки, бу жамоа ҳар томонлама яхшиланмоқда, жумладан, босим остида ўйнаш борасида ҳам ўсмоқда. Кўпчилик бизда ғалаба қозониш менталитети йўқлиги ҳақида гапиришади. Менимча, ғалаба қозонишни бошлаганингиздан сўнг сиз дарҳол ўша менталитетга эга жамоага айланасиз", - дея Контенинг сўзларини келтиради Goal.