Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Алания» Премьер-лигага чиқди

Баҳо:
+ | -

Бугун Россия чемпионати 2011/2012 йилги мавсумининг Биринчи дивизионда сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди (юқорги саккизлик жамоалари зртасида). Бугунги ўйинлар натижаларига кўра, Владикавказнинг “Алания” клуби келаси йили Премьер-лигада тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритди.

“Мордовия” жамоаси муддатидан аввал Премьер-лига йўлланмасини ҳал қилиб қўйган бўлса, тўғридан-тўғри иккинчи йўлланма учун “Алания” ва “Нижний Новгород” жамоалари кураш олиб боришаётганди. Сўнгги тур олдидан владикавказликлар рақибларидан 2 очко кўпроқ очко жамғаришганди. Бугунги ўйинни ушбу икки жамоа сафарда ўтказди.

“Алания” Екатеринбургда “Урал” меҳмони бўлди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйиннинг бошида меҳмонлар ҳисобни очишган бўлса, тез орада “Урал” ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг 90+3-дақиқасида Санжар Турсунов жамоасининг иккинчи голини киритди ва гўёки “Алания” ушбу ўйинда ғалаба қозониши кутилаётган вазиятда, майдон эгалари пенальтидан ҳисобни тенглаштиришди. Ушбу ўйинда Марат Бикмаев захирада қолдирилди.

Москвада “Торпедо” меҳмони бўлган “Нижний Новгород” эса кутилмаганда йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди — 0:3.

Натижада “Алания” 97 очко тўплади ва Биринчи дивизионда 2-ўринни эгаллаб кузда бошланадиган мавсумдан бошлаб Премьер-лигада тўп суришни бошлайди. Биринчи дивизионда 3 ва 4-ўринни эгаллаган “Нижний Новгород” ва “Шинник” жамоалари эса Премьер-лигада 13 ва 14-ўринни эгаллаган жамоалар билан ўтиш турнирида иштирок этишади.

Манба: www.stadion.uz.

"Алания"нинг Премьер-лигага чиққани билан Марат Бикмаев ва Санжар Турсуновни табриклаймиз!

Киритилди: 19:13, 12.05.2012.
Ўқилди: 7675 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3131]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2271]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2016]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1763]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1748]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1606]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1419]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1387]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1360]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1248]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик