Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

"МЮ" ҳужумида Роналду учун янги шерик керак. Келинг, вариантларни кўриб чиқамиз!

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"даги келажаги катта эҳтимол билан Эрик тен Хаг қўлида бўлади. Агарда у Роналдуни кейинги мавсум учун режаларига киритса, у ҳолда португал учун янги шерик топиши лозим. Негаки, ёзда "қизил иблислар" ҳужумида сезиларли ўзгаришлар юз бериши мумкин. Жумладан, Каванининг битими якунланмоқда ва жамоани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган. Фабрицио Романога кўра, Маркус Рэшфорд февраль ойидан буён ўз келажагини "МЮ"дан ўзга жамоа билан боғлашга ҳаракат қилади. Шунингдек, Энтони Марсьалнинг аҳволи ҳал ҳам ноаниқлигича қолмоқда. Шу омиллар бирлашиб, юз фоиз янги ҳужумчи заруратини вужудга келтиради. Қуйида Роналдуга янги мавсумда ёрдам бериши мумкин бўлган ҳужумчиларни кўриб чиқамиз.

Дарвин Нуньес – "Бенфика"

Дарвин Нуньес мутахассислар томонидан Европа футболида келажаги порлоқ шахс сифатида кўрилмоқда. У бу мавсумда Португалия чемпионатида порлаб чиқди. Уругвай терма жамоаси аъзоси ҳозирга қадар 40 та баҳсда майдонга тушиб, 34 та гол уришга муваффақ бўлган. Бундай сермаҳсуллик эса уни катта клублар эътиборига тушишига сабабчи бўлди. Улар ичида "МЮ" номи ҳам келтирилган. 22 ёшли ҳужумчи Роналдуга олд чизиқда жуфтлик сифатида яхши мос келади. Чунки у ёш. Шу сабаб Роналду бугун бажариши қийин бўлган ҳимоявий ишларни ва боғламларни ҳосил қилишни яхши эплайди. "Бенфика" эса мана шундай қобилиятларга эга футболчиси учун камида 60 миллион фунт талаб қилмоқда. Агарда "МЮ" уни харид қилса, катта эҳтимол билан келажакка сармоя киритган бўлади.

Виктор Осимхен – "Наполи"

Ҳа, "Наполи" ўз юлдузини келаётган ёзда сотиши мумкин. Аммо италян клуби Нигерия терма жамоаси футболчиси учун 84 миллион фунт нарх қўяди. 2020 йилнинг январ ойида ҳам "МЮ" Осимхен учун кураш олиб борган. Бу ишни эса ёзда давом эттириши мумкин. Худди Нуньес каби Осимхен ҳам ёш. У эндигина 23 ёшни қарши олган ва "МЮ"нинг ҳужумдаги ишларини ўнгланишида катта ёрдам бериши, эҳтимолдан ҳоли эмас. Унда ҳужумчига хос бўлган барча ҳислатлар мавжуд. Осимхен ҳар қандай нуқсонлардан ҳоли футболчи – тезлик, ақл ва якунни яхши билади. "Наполи" вакили ноябрь ойида жиддий жароҳат олган бўлишига қарамау, мавсум давомида 17 та голга муаллифлик қилди (29 та ўйинда). Ҳа, "МЮ" учун унинг нархи бироз қимматлик қилиши мумкиндир. Аммо Осимхен шунга арзийди.

Кристофер Нкунку – "Лейпциг"

Нкунку ўз атрофига Европанинг энг катта клубларини йиға олган яна бир иқтидорли ҳужумчидир. 24 ёшли футболчи Бундеслигада қисқа вақт ичида юлдуз бўлиб порлади. "Лейпциг" ҳам уни келажакда асосий фигурага айлантириш ниятида эди. Аммо Нкунку ўзини бошқа чемпионатларда ҳам синаб кўришни истайди. Унга қизиқаётган жамоалар ичида эса табиийки, "МЮ" ҳам ҳозир бўлган. Француз футболчиси бу мавсум давомида жами 48 та ўйинда иштирок этган. Унинг ҳисобида эса 30 та гол ҳамда 20 та ассист мавжуд. Нкунку марказий ҳужумчи эмас. У ҳужум тармоғининг исталган нуқтасига мос келади. Қолаверса, ўта креатив футболчи. Бу эса "МЮ"га келажакда қўл келади. Кўп эҳтимол, Роналдуга ҳам шундай шерик керак.
Нкункунинг амалдаги битими 2024 йилда якун топади. Бу эса "Лейпциг"га уни катта маблағга сотиш имконини беради. Бу ёзда эса қарор қабул қилиш керак. "Манчестер Юнайтед" Нкунку учун АПЛдаги ягона даъвогар эмас. Унга "Манчестер Сити" ҳамда "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирган. Шунинг учун "МЮ" янги ҳужумчи истаса, темирни қизиғида босиши керак бўлади.

Агарда Криштиану Роналду клубда қолишга қарор қилса, юқоридаги ҳужумчиларнинг ҳар қайсиси 37 ёшли юлдуз учун мос келаверади. Ҳамма гап клуб раҳбариятининг қанчалик "саҳоват қилиши"да қолган...

 

Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: caughtoffside.com
Киритилди: 23:08, 07.05.2022.
Ўқилди: 8086 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.