"Валенсия" ҳимоячиси Габриэль Паулиста Ла Лига 34-тури доирасидаги "Атлетик"га қарши ўйинда жароҳат олди.
31 ёшли бразилиялик футболчи 45-дақиқада Уго Гильямонга алмаштирилди.
Жароҳат тафсилотлари кейинроқ маълум бўлади.
Жорий мавсум Паулиста 18 та ўйинда майдонга тушиб, 2 гол ва 1 голли узатма амалга оширди.