Кириш Регистрация
23/02 00:45 Рома 3-0 Кремонезе
23/02 01:00 Вильярреал 2-1 Валенсия
23/02 22:30 Фиорентина 1-0 Пиза
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико - Брюгге
25/02 01:00 Интер - Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер - Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл - Қорабоғ

Аҳмад Убайдуллаев: "Бунақа ҳакамликдан норозиман"

Баҳо:
+ | -

Навбаҳор"-"Динамо" (1:1) учрашуви якунига етгач, ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб Аҳмад Убайдуллаев журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Аҳмад Убайдуллаев ("Динамо" бош мураббийи): Шогирдларимнинг ҳаракатидан умуман қониққаним йўқ. Натижа ҳам бизни хурсанд этгани йўқ. Бундай ҳакамлар ўзбек футболининг ривожига болта уришмоқда. Бунақа ҳакамликдан норозиман.

- Ҳакамларга қандай эътирозингиз бор?

- Ўзларинг кўрдиларинг. Ҳакамларнинг хатоларини айтолмайман.

- Учрашувни бошқарган ҳакамлар мезбонларга ҳам ноҳақлик қилишдику?

- Бунисини мен билмайман. Сизлар яхши биласизлар.

- Дурангдан қониқмадим деяпсиз. Унда нега қўшимча дақиқаларда ўйинчи алмаштириб, вақт чўзишга ҳаракат қилдингиз?

- Менми? Белгиланган алмаштиришларни истаган пайтда амалга оширишим мумкин! Ёки ундай қилмаслигим керакмиди? Футболчим чарчаб қолганди, ўрнига янги куч тушурдим.

- Нега жамоа мағлуб бўлган пайтда ўйиндан кейинги матбуот-анжуманларига ташриф буюрмайсиз?

- Қачон? Ана, ўзим кирмасам ҳам, ёрдамчиларим иштирок этишяптику! Тўғрисини айтганда, мен рус мактабини битирганман ва ўзбек тилида равон сўзлаша олмайман. Яхши гапира олмаслигим учун анжуманларга кирмайман! Сабаби шу!

- Иван Нагаев - Сизнинг ҳақиқий шогирдлаингиздан бири. Лекин унинг фойдаси ҳужумнинг олд қисмида кам тегмоқда, назаримда. У балки ҳужум ортида фойда берар?

- Йўқ, Нагаев фақат соф ҳужумчи бўлиши мумкин. Ундан яхши тўпурар ҳужумчи чиқади. Яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдалана олса бас.

- "Навбаҳор"нинг ўйини Сизда қандай таассурот қолдирди?

- "Навбаҳор" доим менга ёқиб келган. Бу жамоага ҳурматим баланд. Жамоа характер кўрсата олди. Умуман, мезбонлар ёмон ўйин кўрсатишмади. Уларнинг "Олмалиқ" билан кечган учрашувини кўрдим. Наманганликлар 9-10 киши бўлиб ҳам чиройли ўйин кўрсатишди. Агар таркиб тўлиқ бўлганида "Навбаҳор" ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Мана, "Бунёдкор"ни мағлуб этишди. Бугун эса жамоа ўйини у қадар қовушгани йўқ.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 08:18, 13.05.2012.
Ўқилди: 6280 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.