Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

"Тоттенхэм" бу футболчи учун курашда фаворитга айланиб олди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" "Блэкберн"нинг 16 ёшли ҳимоячиси Эшли Филлипсни қўлга киритиш учун курашда пешқадамлик қилмоқда. Клуб ўз футболчисини 5 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчига “шпорлар”дан ташқари “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдирмоқда.

Марказий ҳимоячи Англия ёшлар чемпионатидаги ўйинлари билан кўплаб топ-клубларни ҳайратга солди. Шу билан бирга, англиялик футболчи ҳали "Блэкберн" асосий жамоасида дебют қилгани йўқ.

Агар топ-клубдан жиддий таклиф тушса, Эшли Филлипс зудлик билан ижарага берилиши мумкин. Шу билан бирга, ёш футболчининг “Блэкберн” билан шартномаси 2022/23 йилги мавсум охирида якунига етади.

Киритилди: 18:15, 08.05.2022.
Ўқилди: 1093 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.