«Брайтон»нинг бельгиялик футболчиси Леандро Троссард Премьер-лигадаги сўнгги 4 та ўйинда 3 та гол урди, аммо гол урганидан кейин унинг ҳаракатлари нимани англатади?
У журналистларга ўзининг машҳур гол нишонлаши ҳақида гапириб берди ва бу ғояни ўғли ва унинг севимли мултфильмларига боғлади! Бельгиялик футболчи сўнгги ҳафталарда ажойиб спорт формасида бўлиб, кетма-кет учта меҳмондаги баҳсларда гол урди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсумда умумий 7 та гол уришга муваффақ бўлди, бу унинг Премьер-лигага ўтганидан кейинги энг яхши натижаси ҳисобланади.
Унинг "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Вулвз"га урган голлари байрам пайтида содир бўлган. Яъни қишдаги Boxing Dayда. Леандро юзи билан дурбинга тақлид қилади. Журналистлар ушбу ҳолат ҳақида сўрашди ва Леандро шундай жавоб берди:
Boxing Dayда "Брентфорд"га қарши ўйинда гол урган пайтим биринчи марта уни шундай ҳаракатлар билан ишонлаганман. Ўша куни гол уришимни ҳис қилгандим.
Ўша куни эрталаб мен кичкина ўғлимдан голни қандай нишонлашимни сўрадим? У тез ўйлади, кейин шунчаки менга қаради ва дурбинга тақлид қилиб, қўлларини юзига кўтарди, шундан сўнг мен шундай қиламан, деб ваъда бердим. Мен бу билан ушбу байрамни қўллаб-қувватлайман ва голимни ўғлимга бағишлайман.
Ўйиндан кейин уйга қайтганимда бу унга ёқади. У ҳар доим ўз ҳаракатларини такрорлаш учун мен томон югуради ва мен унинг ортидан буни такрорлайман. Бу анча ёқимли ҳолат, бизнинг умумий хусусиятимиздир, мен буни бутун стадион билан баҳам кўришни хоҳлайман", - дейди футболчи.
Троссард ўғли билан
“У буни қаердан ўйлаб топганини ҳали ҳам билмайман, лекин менимча, у мултфильм ёки интернетда шунга ўхшаш нарсани кўрган бўлса керак. Ва у мендан буни қилишни сўраганида, мен дарҳол қарор қилдим, чунки мен уни хурсанд қилишни хоҳлайман ва мен худди шу руҳда давом этаман", - дейди футболчи. Троссарднинг ажойиб формаси жамоасининг апрель ойидаги ажойиб ўйинига тўғри келди, бу ойда Грэм Поттер жамоаси фақат биргина мағлубиятга учради холос - «Манчестер Сити»га қарши ўйинда.
Бундай ютуқ "чайкалар"га Премьер-лигада ўзлари учун рекорд миқдордаги очко тўплашга ёрдам берди (аллақачон 44!) "Айни дамда ўз ўйиним менга ёқади. Гол уриш ҳар доим ёқимли ва улар жамоага очко олишда ёрдам бергани мени янада қувонтиради. Мен ўзимни ажойиб ҳис қиламан ва умуман, бутун жамоа каби. Умид қиламанки, биз мавсумни муваффақиятли якунлаймиз: бизда учта ўйин бор ва имкон қадар кўпроқ очко олишни истаймиз. Умид қиламанки, сиз мени бу мавсумда яна бир неча марта гол нишонлаётганимни кўрасиз!”, - дейди Троссард.