Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Хорен Оганесян: «Ҳужумчиларимиз маҳоратини ошириш устида ишлашимиз керак»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" - "Андижон" учрашуви якунига етгач, "Локомотив" жамоаси спорт директори Хорен Оганесян журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

“Ўйинни барча кўрди. Бугун жамоамиз ғалаба учун майдонга тушганди. Чунки, янги стадионимизнинг очилиш ўйинида мухлисларни хушнуд этишни мақсад қилгандик. Ўйин давомида жамоамиз тўп киритиш учун жуда кўплаб имкониятларга эга бўлди. Бироқ, вазиятлардан фойдалана олмаслик жамоага панд берди”, - деб ўз фикрларини бошлади Оганесян.

- "Локомотив" сўнгги пайтларда асосан стандарт вазиятлардан кейин тўп киритмоқда, ўйиндан эса кам гол урмоқда. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Стандарт вазиятлар устида ишлаяпмиз ва бу ўз маҳсулини бермоқда. Машғулотларда ўйин давомида тўп киритиш борасида ҳам ишлаймиз. Демак, ҳужумчиларимизнинг маҳорат даражасини ошириш устида янада кўпроқ ишлашимиз керак.

- Қисқача "Локомотив" стадиони ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз...
- Стадион ҳақида кўп гапириш мумкин. Майдон ҳолати идеал даражада. Бундай майдонда футболчилар роҳатланиб тўп суришади. Мухлисларга ҳам қулайликлар яратилган. Шунингдек, спорт мажмуада ёпиқ бассейн ҳамда теннис корти ҳам барпо этилган. Бу ўзбек футболининг 100 йиллик тўйига мухлислар учун ажойиб совға бўлди. Умуман, Ўзбекистонда футболни ривожлантириш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда ва бу албатта ўз самарасини беради, деб ўйлайман.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 17:20, 13.05.2012.
Ўқилди: 5534 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.