Англиянинг “Манчестер Сити” клуби сардори Венсан Компани “КПР”га қарши учрашув борасида ўзининг ҳаяжонли фикрларини билдириб ўтди.
“Бу ақлбовар қилмас учрашув бўлди. Мен юзага келган вазият борасида бирор нарса дея олмайман. Рақиб бизга иккита гол киритди. Агар адашмаган бўлсам, улар бутун учрашув айтида фақат мана шу икки зарбанигина амалга ошира олишди. Бизда эса жуда кўплаб имкониятлар юзага келди. Бу ғалабани ҳақли равишда қўлга киритдик”.
“Манчестерда бугун мўжиза содир бўлди. Бу сафар бизнинг фойдамизга. Бу менинг уйланишим ва фарзанд кўришимдаги қувонч каби ёдда қоларли воқеа бўлди”, дейди Компани.