"Астон Вилла"да ижара асосида ўйнаётган "Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо инглизлар сафида қолмоқчи, деб ёзди журналист Фабрицио Романо ўз саҳифасида.
Манбага кўра, 29 ёшли бразилиялик футболчи "Астон Вилла" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган.
Энди инглиз жамоаси "Барселона" билан Коутиньо трансфери шартлари бўйича музокара олиб бориши керак.
Қайд этилишича, ярим ҳимоячи каталонияликлар бош мураббийи Хавининг режаларига кирмайди.
Эслатиб ўтамиз, Филиппе 2018 йилнинг январида "Ливерпуль"дан "Барселона"га 135 миллион евро эвазига ўтганди.