Гари Линекернинг фикрича, "Ливерпуль" Муҳаммад Салоҳ билан шартномани узайтириши керак.
«Ливерпуль» уни янги шартнома имзолашга кўндириши жуда муҳим. Биламан, уларда Диаз бор, у сифатли футболчи. Фирминьо, Мане, Жоталар ҳам кучли.
Мен “Ўзи ҳоҳлаганини бер” деган одам эмасман. Лекин улар буни қилишлари керак, чунки у исталган дақиқада гол уриши мумкин.
Муаммо шундаки, у мутлақ юқори даражада эканлигини билади ва шунинг учун ҳамма жойда ўйнай олади. Рақобатни ўрнатиш учун иш ҳақи тизимини бузиш керак. Маошлар тизими "Ливерпул"да қандай эканлигини билмайман, лекин ҳар ҳолда унинг савияси анча юқори.
Аммо кейин яна бир марта кўтарилиш керак ва бошқа ўйинчилар: "Мен ҳам буни хоҳлайман", деб эшикни тақиллата бошлайди.
Демак, бу ҳар доим ҳам осон қарор эмас. У деярли 30 ёшда ва клуб маош тузилмаси бўйича қарор қабул қилиши керак. Биз жамоалар муаммога дуч келганини кўрдик, шунинг учун бу осон эмас" - деди Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси "Куннинг энг яхши 10 талиги" подкастида.