Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

АПЛда апрелнинг энг яхши футболчиси номи учун даъвогарлар маълум!

Баҳо:
+ | -

Ҳар ой сиз Англия олий футбол мусобақаси бўлмиш Премьер-лиганинг энг яхши футболчисини аниқлашда иштирок этиш имкониятига эга бўласиз. Апрель ойида фантастик ўйин намойиш этган футболчиларнинг энг саралари танлаб олинган. Қуйида уларнинг номлари келтирилган.

1. Бруну Гимарайнш – "Ньюкасл"

Ўйинлар: 6 та
Голлар: 3 та
Ассистлар: 1 та

Январь ойида АПЛга келган бразилиялик футболчи, ўтган ойда ўзининг нималарга қодир эканини кўрсатиб қўя олди. Гарчанд, у ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида олиб келинмаган бўлса ҳам, "Ньюкасл"ни қутқаришда ўз голлари билан катта ёрдам бермоқда. У "Лестер"га қарши ғалаба голини, "Кристал Пэлас" билан эса ассистни ижро этди. Унинг "Норвич" дарвозасига киритган голи ўзига хослиги билан ажралиб туради.

2. Криштиану Роналду – "МЮ"

Ўйинлар: 4 та
Голлар: 5 та
Ассистлар: 0 та

Роналду айни кунларда шахсий ҳаётида қийинчиликка дуч келиб қолган бўлса ҳам, майдонни ёндиришда давом этмоқда. Португалиялик афсона апрель ойи давомида 4 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол уришга муваффақ бўлди. Унинг ичида "Норвич"га қарши баҳсдаги хет-трик ҳам мавжуд. Шунингдек, унинг ҳаракатлари сабаб "МЮ" "Челси" билан ўйинда 1 очкога эга чиқди.

3. Габриэль Жезус – "Манчестер Сити"

Ўйинлар: 5 та
Голлар: 6 та
Ассистлар: 1 та

Агар Габриэлни қанчалик яхши футболчи эканини билмоқчи бўлсангиз, у ҳолда уни апрелдаги ҳаракатларига кўз ташлашингиз керак. У умумий 8 та гол урган бўлиб, шуларнинг 6 тасини АПЛда киритди. Унинг муҳим голи "Ливерпуль" билан баҳсга тўғри келади.

4. Сон – "Тоттенхэм Хотспур"

Ўйинлар: 4 та
Голлар: 4 та
Ассистлар: 1 та

Кореялик ҳужумчи яна бир бор ой ўйинчиси номи учун даъвогарлар сафида эътироф этилмоқда. Унинг жами 5 та голда иштирок этиши, апрел бошига, "Тоттенхэм" икки ўйинда кетма-кет 4 тадан кўп гол урганида юз беради. Хусусан, у "Ньюкасл" билан баҳсда ажойиб ассист ва голга муаллифлик қилди. "Астон Вилла" билан эса хет-трикка эришган.

5. Кевин Де Брюйне – "Манчестер Сити"

Ўйинлар: 4 та
Голлар: 2 та
Ассистлар: 3 та

Бельгия терма жамоаси аъзоси ўз даражасини айнан "шаҳарликлар" очко керак бўлган пайтларда намойиш этади. Кевин апрель давомида ўзини яхши кўрсата олди. Муҳим голлар урди, ундан ҳам керакли бўлган ассистлар муаллифига айланди. Унинг ашаддий рақиб бўлган "Ливерпуль" дарвозасини ишғол этишиши, катта аҳамиятга эга эди.

6. Жеймс Уорд-Провс – "Саутгемптон"

Ўйинлар: 6 та
Голлар: 3 та
Ассистлар: 1 та

Англия терма жамоаси аъзоси апрелда бир эмас, иккита жарима зарбасини қойиллатиб бажарди. У шунингдек, "Брайтон" билан ўйинда 1 очкони жамоаси учун "суғуриб олди". Унинг голларда иштирок этиши, "Лидс", "Брайтон" ва "Кристал Пэлас" билан ўйинларда юз берган.

Юқорида номлари келтирилган футболчиларга сиз ҳам овоз бериш имкониятига эгасиз. Бунинг учун ушбу ҳавола орқали ўтишингиз керак бўлади.

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 20:42, 10.05.2022.
Ўқилди: 1648 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.