Кириш Регистрация

Бензема Чемпионлар Лигасининг янги қироли. Аммо у бундай натижалар қайд этган биринчи футболчи эмас...

Баҳо:
+ | -

Криштианунинг статистикаси бироз яхшироқ...

Чемпионлар лигасида ҳар йили ўз жамоасини финал томон етаклайдиган футболчиси бўлади. Жорий мавсум Чемпионлар лигасида 11 ўйинда 15 та гол урган (плей-оффда 10 та) ва 2 та голли узатмани амалга оширган Карим Бензема мусобақанинг янги қаҳрамони бўлди. Аммо француз футболчиси бундай ўйинлар намойиш этаётган илк футболчи эмас. Олдинги мавсумлар плей-офф босқичида ҳам шундай ёрқин ўйин кўрсатган футболчилар бор ва биз ҳозир ушбу ўйинчиларни эслашга қарор қилдик.

Риёд Маҳрез, Манчестер Сити, 2020/2021 йилги мавсум, плей-оффда 4+2 (жами 4+3)

Бир йил аввал “Манчестер Сити” финалда “Челси” билан (0:1) ўйнаган ва “шаҳарликлар” кўп жиҳатдан Риёд Маҳрез туфайли шу босқичга етиб келганди. Жазоирлик футболчи Мёнхенгладбахнинг “Боруссия”си билан 1/8 финал жавоб учрашувида (2:0) 1 голли узатмани амалга оширди. Кейин эса Дортмунднинг “Боруссия”сига қарши 1-ўйинда голли узатма (биринчи ўйин, 2:1) ва гол (иккинчи ўйин, 2:1) қайд этди. Ярим финалда Маҳрез “ПСЖ” билан ёлғиз ўзи курашди, дейиш мумкин: у меҳмонда ғалаба тўпини киритди (2:1), ўз уйида эса дубл қайд этди (2:0). Шундай қилиб, парижликларга қарши ўйинда киритилган тўртта голдан учтаси унинг ҳисобига ёзилди.

Йозуа Киммих, Бавария, 2019/2020 йилги мавсум, плей-оффда 1+4 (жами 2+4)

Немис футболчиси гол урмасдан "Бавария"ни чорак финалга олиб чиқди. Киммих гуруҳ босқичида битта голли узатмани амалга оширди, аммо чорак финал, ярим финал ва финал 100% ажойиб ўйинлар кўрсатди. Ярим ҳимоячи "Барселона"нинг шармандаларча мағлуб этилишида (8:2) муносиб иштирок этди: аввалига узатма берди, кейин гол урди. "Лион" билан ярим финалда (3:0) Йозуа биринчи ва учинчи голларга, аниқроғи Серж Гнабри ва Роберт Левандовскининг голларига пас берди. Шунингдек, финал учрашувида ҳам ғалаба голини киритган Кингсли Команнинг голига ҳаммуаллифлик қилган.

Садио Мане, Ливерпуль”, 2017/2018 мавсум, плей-оффда 7+0 (жами 10+1)

Ўша мавсумда Мане гуруҳ босқичининг иккинчи турида "Спартак"га қарши ўйинда голли узатмани амалга оширганди. Бу иккинчи даврада сенегаллик футболчи дубл билан москваликларни ранжитди. Шунингдек, Садио “Севилья” дарвозасига ҳам гол уришга муваффақ бўлди. Аммо Мане ҳам плей-оффда ЕЧЛни “портлатди”: 1/8 финалдаги “Порту”га қарши ўйинда (5:0, 0:0) бешта голдан учтасини киритди, чорак финалда “Манчестер Сити” билан биринчи ўйиндаёқ кейинги босқични ҳал қилди (3:0), ярим финал доирасидаги "Рома"га қарши ўйинда ҳам ғалаба тўпини киритди ва Киев финалида "Реал Мадрид" киперини ҳам бир марта хафа қилишни уддалади (1:3).

Криштиану Роналду, Реал Мадрид, 2016/2017 мавсум, плей-оффда 10+2 (жами 12+6)

2016/2017 йилги мавсумни Роналду ажойиб ўтказди. "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишдан ташқари, 13 ўйиндан фақат иккитасида самарали ҳаракат амалга ошира олмади. 1/8 финал босқичидаги "Наполи" билан қарама-қаршиликнинг ҳар иккисида ҳам (3:1, 3:1) Криштиану шерикларига гол уришга ёрдам берди.  Аммо кейин унинг ўзи вазиятларни якунлай бошлади. У "Бавария"га қарши иккита ўйинда бешта гол урди (2:1, 4:2), "Атлетико"ни финалсиз қолдирди (биринчи ўйинда хет-трик қайд этди - 3:0) ва "Ювентус"га қарши финал ўйинида дубл қайд этди (4:1).

Неймар, Барселона, ​​2014/2015-мавсум, плей-оффда 7+0 (жами 10+0)

"Барселона"нинг Чемпионлар лигасидаги сўнгги ғалабасида Неймар-Суарес-Мессининг хизматлари катта. Ушбу трио “кўк-анорранглилар” ҳужум чизиғини шунчаки “ёндирди”. Бразилиялик футболчи гуруҳ босқичида учта гол урди, бироқ чорак финалдан бошлаб уни тўхтатиб бўлмай қолди. Неймар “ПСЖ”га қарши биринчи ўйинда битта (3:1) ва жавоб ўйинида (2:0) иккита гол урди. Ярим финалда бразилиялик "Бавария"ни “улоқтириб юборди” (3:0, 2:3ўз уйида 1 гол,меҳмонда 2 та гол). Неймар “Ювентус”га қарши финал учрашувининг қўшиб берилган вақтида (3:1) учинчи голни рақиб дарвозага йўллади ва якуний нуқтани қўйди.

Карим Бензема, Реал Мадрид, 2021/2022 мавсум, плей-оффда 10+1 (жами 15+2)

Гуруҳ босқичида Бензема бешта гол урди (учтаси "Шахтёр", иккитаси "Шериф" дарвозасига). Плей-офф босқичининг биринчи ўйинида“Реал”“ПСЖ”га ютқазди (0:1), аммо кейин мадридлик камбэкларни амалга оширишни бошланди. Франциялик футболчи жавоб ўйинида учта (3:1), кейин “Челси”га қарши меҳмондаги ўйинда учта (3:1), ўз майдонида кечган баҳсда эса яна бир голни ўз номига ёздириб қўйди (2:3). "Манчестер Сити"га қарши биринчи ярим финал ўйинида "Реал"га ҳужумчининг дубли ҳам ёрдам бермади (3:4), жавоб ўйинида эса 1 гол ва 1 голли узатмаси эвазига жамоасини финалга олиб чиқди (3:1).

Киритилди: 22:26, 10.05.2022.
Ўқилди: 3512 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.