Аймерик Лапорт Эрлинг Холанднинг "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида ҳазил қилди.
10 май куни инглиз клуби Норвегиялик ҳужумчининг трансфери бўйича Дортмунднинг "Боруссия"си билан келишувга эришганини эълон қилди.
“Кейинги бир неча йил ичида бу йигитнинг орқасидан югуришим шарт эмаслигидан хурсандман. Хуш келибсиз, Эрлинг!”, – деб ёзди “шаҳарликлар” ҳимоячиси.