"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес Ла лиганинг 36-тури доирасида «Сельта»га қарши бўлиб ўтган ўйин (3:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Эҳтимол, биз бундан ортиғига муносиб бўлмагандирмиз. Биринчи бўлимда унчалик яхши ҳаракат қила олмадик. Биз яхшироқ ўйнашимиз керак. Буни ўйин талаб қилади.
Бизга кўпроқ сабр керак ва тўпни назоратда яхшироқ ушлашимиз зарур. Рақиб бир киши кам бўлиб қолганида ишимиз енгиллашди. Таркиблар тенг бўлиб турганида эса бизга тўп назорат қилиш бўйича интизом етишмади, айниқса, биринчи бўлимда.
Тактикани ўзгартиришга ҳаракат қилдик, 3 ҳимоячи билан ўйнай бошладик. Бу схема устида кам машғулот ўтказганмиз. Ўзимизни яхши ҳис қилмаганимиз учун схемани яна ўзгартирдик», – деди «Барселона» бош мураббийи.