Карло Анчелотти жамоани Чемпионлар лигаси финалига мукаммал шаклда олиб чиқиш режасини тузди. Ла Лигадаги эрта чемпионлик италиялик мураббийга ўз жамоаси формасини яхшилаб олишига имкон беради: ўйин вақтини барча ўйинчилар ўртасида тақсимлаш, унинг асосий ўйинчилари Париждаги майдонга тайёрлаш учун ҳам. Анчелотти Ла Лиганинг "Эспаньол" ва "Атлетико Мадрид"га қарши сўнгги икки ўйинида шу режага амал қилган ва ўйиндан кейин "Ванда Метрополитано"даги нияти ҳақида гапирган.
Кейиинги турда ҳам бу мавсум кам ўйнаганлар асосий таркибда бошлайди, худди “Кадис”га қарши бўлгани сингари. “Бетис”га қарши ўйинда мен Чемпионлар лигаси финалида бўладиган таркибни майдонга тушираман”, - деди италиялик мутахассис.
Карло Анчелотти бу режани “Эспаньол”га қарши ўйин олдидан қўллай бошлаган: Ла Лигадаги ғалабага бир очко қолганида, “Сити”га қарши ўйинга эса 4 кун қолганида. Мураббий таркибига фақат учта "асосий" ўйинчи кирди: Куртуа, Каземиро ва Модрич. Бразилиялик футболчи ҳимоя марказида ўйнашга мажбур бўлди, чунки Алаба жароҳат олган, Милитао ва Начо эса дисквалификация қилинган. Бернабеудаги ғалабали ўйинда бошланғич таркиб қуйидагича бўлган эди: Куртуа, Лукас Васкес, Каземиро, Валехо, Марсело, Модрич, Камавинга, Себальос, Асенсио, Мариано ва Родриго.
"Асосий" жамоа "Сити"га қарши ўйнади, ягона ўзгартирилиш Алабани мажбурий равишда Начога алмаштириш бўлди. Дастлабки таркиб эса: Куртуа, Карвахал, Милитао, Начо, Менди, Вальверде, Модрич, Каземиро, Кроос, Бензема ва Винисиус эди.
Мадрид клуби Ла Лигада мавсум якунланишига 3 та ўйини бор. Шу пайшанба куни "қаймоқранглилар" Бернабеуда "Леванте"ни қабул қилади. Бу ўйинда Анчелотти ўз ғоясига содиқ қолишда давом этса, майдонга Лунин, Карвахал, Милитао, Начо ёки Валехо, Менди, Вальверде, Каземиро ёки Камавинга, Модрич, Асенсио ёки Родриго, Бензема ва Винисиуслар тушиши мумкин.
"Леванте" билан учрашувдан сўнг, якшанба куни “Реал Мадрид” "Кадис"га ташриф буюради ва Бернабеуда Ла Лигадаги мавсумни "Бетис"га қарши ўйин билан якунлайди, бу эса "Ливерпул"га қарши финал олдидан чигал ёзди машқлари бўлади. Ушбу ўйин 22 май куни бўлиб ўтади, "Бетис" Европа лигаси йўлланмаси учун курашмаяпти, чунки Пеллегрини шогирдлари учун турнирга чиптаси Қирол кубогида ғалаба қозонганидаёқ кафолатланган эди.