Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Миржалол Қосимов: «Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишда эпчилроқ ҳаракат қилдик»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" – АГМК (1:4) учрашувидан кейин олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

— Қизиқарли, очиқ ўйин гувоҳига айландик. "Қизилқум" жамоасида малакали ўйинчилар жамланган, улар яхши ўйин кўрсатишяпти. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишда эпчилроқ ҳаракат қилдик. Ўйин сўнггича кескин ҳужумлар ва чиройли голларни гувоҳи бўлдик. Бу билан чекланмасдан, янада юқорироққа ҳаракат қилишимиз керак. Стадионга келган томошабинлар ўйиндан роҳат олган бўлса, бундан хурсандмиз. Ушбу баҳс тарихда қолди, энди келгуси ўйинга тайёргарлик кўришимиз лозим. Негаки, май ойининг тақвими зич, шу боис, ҳар бир учрашувда бўшашмасдан ҳаракат қилишмиз шарт.

— Зич тақвимда ҳар бир мураббийга ротация керак бўлади. Кейинги ўйинларда ротациялар кўришимиз мумкинми?
— Имкониятдан келиб чиқиб ротация қиламиз. Энг кўп ротация қиладиган ўзим бўлсам керак. Шогирдларимнинг барчасини имкон қадар майдонга туширишга ҳаракат қиламан. Таркиб рақибга қараб ҳам танланади. Бугун ҳам осон ўйин бўлмади.

— Жамоа сўнгги икки турда 90 дақиқани юқори темпда ўтказди. Олдинда, адашмасам, учта ўйин бор. Жисмоний жиҳатдан муаммолар юзага келмайдими?
— Чемпионат боши ёки охири бўлганида, хавотирланишга асос бўларди. Ҳозирги вазиятда эса ўйинларга аввалгидан-да жиддийроқ тайёргарлик кўриш талаб этилади.

Манба: https://t.me/PFC_Qizilqum
Киритилди: 23:29, 11.05.2022.
Ўқилди: 927 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.