"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета АПЛ доирасида "Тоттенхэм" жамоасига қарши бўлажак ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Мақсадимиз - кўп йиллар давомида эриша олмаган вазифамизни уддалаш (гап Чемпионлар лигасига кириш ҳақида кетмоқда - муаллиф).
Бу ўйин ҳаммасини ҳал қилади. Агар кубок учун курашмасангиз, одатда лигада бундай ўйинларни ўтказмайсиз. Аммо бу ўйин бизга муҳим нарса беришини биламиз", - деди "Арсенал" бош мураббийи.