Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Миллатлар лигасининг фантастик ҳужумчилари (топ-8)

Баҳо:
+ | -

Миллатлар лигасининг 2022-2023 йилги мавсуми старт олишга яқин турибди. Бунда ўтган йилги чемпион Франция ўз ўрнини йўқотмасликка ҳаракат қилади. Аммо бошқа терма жамоалар ва уларнинг ҳужумчилари ҳам борки, бу ўринни исталган вақтда французлардан тортиб олиши мумкин. Қуйида Европанинг топ терма жамоаларида ҳаракат қилувчи топ ҳужумчилар номи келтирилган.

8. Ферран Торрес

Торрес Луис Энрикенинг Испания терма жамоасида узоқ вақт ярим ҳимоячи ўрнида ҳаракат қилиб келди. Аммо Алваро Моратанинг ёмон спорт формаси сабаб, у Испаниянинг янги 9 рақамига айланиб олди. Собиқ "Манчестер Сити" футболчиси айни дамда "Барселона" билан. У Ла-лигани ёнидиришни давом эттирмоқда.

7. Душан Влахович

"Ювентус"да анчайин чўкиб қолган футболчи ҳали ҳам Европадаги энг келажаги порлоқ ва ғайратли ёш ҳужумчи сифатида қаралади. Унинг Сербия терма жамоасига жалб этилганига ҳали унчалик кўп бўлмади. Аммо у атиги 14 та ўйинда 7 та гол уришга эришди. Влахович Миллатлар лигасида қайтадан порлаши мумкин.

6. Ромелу Лукаку

Ҳужумчи мавсумни ўта ёмон ўтказаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бундай натижа ҳужумчининг шахсий стандартларига тўғри келмаслиги аниқ. Аммо у Бельгия терма жамоасида ҳақиқий "йиртқич"га айланади (бир пайтлар "Интер"да ҳам шундай эди). "Челси" ҳужумчиси ҳисобида миллий терма жамоа миқёсида 35 та гол мавжуд. Бу борада иккинчи ўринни Эден Азар эгаллаб турибди. Лукаку жамоаси Миллатлар лигасининг янги мавсумнини ютиш учун жиддий даъвогарлар қаторида эътироф этилади.

5. Эрлинг Холанд

Эндигина "Манчестер Сити"га трансфер қилинган футболчи, терма жамоа миқёсида ҳам етакчи саналади. Норвегия термасини юқори ўринларга олиб чиқишда Холанднинг хизматлари катта бўлиши тахмин қилинган. Улар Миллатлар лигасининг А даражасига кўтарилиб олиш учун савияли таркиб тузишни бошлади. Бунда Мартин Эдегор ва Кристофер Айерлар Холандга яқиндан ёрдам беришлари мумкин.

4. Криштиану Роналду

Гарчанд Португалия терма жамоаси таркибида кучли ҳужумчилар кўп бўлсада, Роналду барибир асосий ролда қолмоқда. Халқаро футболнинг барча даврлардаги энг зўр тўпурари бу мавсум Миллатлар лигасида ўз рекордларини янада яхшилаб олиш имконига эга бўлади. Португалия ўз гуруҳида Швейцария, Чехия ҳамда Испания билан баҳс олиб бориши белгиланган.

3. Харри Кейн

Айни дамда Англия тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиш учун Кейнга фақат 4 та гол етмаяпти, холос. Бу ёзда эса мана шу "камомад" тўлдирилиши мумкин. "Уч Шерлар" сардори ўтган йилги Европа чемпионатида муҳим аҳамият касб этганди. Эҳтимолки, Миллатлар лигасининг янги мавсуми, у учун илк соврин эшигини очади.

2. Роберт Левандовски

Левандовски ҳам Польша термасидаги натижалари билан мақтана олади.(129 та ўйинда 75 та гол). Унинг "Олтин тўп"и "оғирлаб" олинганидан кейин, ҳужумчи янада яхшироқ бўлди. Польшага гуруҳ босқичида Бельгия, Нидерландия ҳамда Уэлс рақиблик қилади. Кўрамиз, "қизил-оқлар" гуруҳдан чиқа олармикин...

1. Карим Бензема

Левандовскининг "Олтин тўп"га бўлган умиди сўна бошлаган бир пайтда, Карим ўз натижаларини юқорига олиб чиқа бошлади. Бу мавсумни қўя турайлик, ўтган йилги Миллатлар лигасида Бенземанинг нималар қилганини ҳамма эслай олса керак. Унинг қайд этган натижалари бемалол биттадан ортиқ "Олтин тўп"га етган бўларди. ЕЧЛ финалида "Реал" ғалаба қозонса, Бензема учун ёрқин лаҳзалар янада яқинлашади.

Юқоридаги футболчилар Миллатлар лигасида иштирок этувчи жамоаларнинг энг ёрқин юлдузлари эди. Сиз-чи, сиз бу борада нима деб ўйлайсиз? Балки сизнинг танловингиз бизникидан фарқлидир?

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 20:33, 12.05.2022.
Ўқилди: 3316 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.