Ҳужумчи Мариано Диас ёзги трансфер ойнасида “Реал”ни тарк этиши мумкин. Fotoma? хабарига кўра, 28 ёшли доминиканлик футболчи "Фенербахче"га ўтади.
Манбага кўра, трансфер суммаси тахминан 6 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
Диаснинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт портали футболчининг нархини 6 миллион еврога баҳоламоқда.
Ушбу мавсумда Диас барча мусобақаларда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.