Мадриднинг “Реал” клубининг украиналик дарвозабони Андрей Лунин жорий мавсум жамоа сафида иккинчи ўйинда майдонга тушади.
"Лунин "Кадис" билан, Куртуа эса "Бетис" билан ўйинда ҳаракат қилади", - дея Анчелотти сўзларини келтирган Marca.
Аввалроқ, Лунин "қаймоқранглилар" сафида Ла Лигада "Атлетико" билан ўйинда дебют қилганди.
Украиналик футболчи Испания чемпионатининг 35-туридан ўрин олган "Атлетико"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.
Бу 23 ёшли футболчининг "қаймоқранглилар" учун Ла Лигадаги дебюти бўлди.