Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сурхон" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анхель Лопес Перес ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мен ўз йигитларимдан фахрланаман. Аммо ҳисоб мени қониқтиргани йўқ. Сабаби, биз "Пахтакор"дан кўра яхшироқ ўйнадик. Айниқса биринчи бўлимда биз жуда яхши ҳаракат қилдик, кўпроқ вазиятлар яратдик. Шундай бўлса ҳам курашишда давом этдик ва "Пахтакор"га қарши дуранг қайд эта олдик. Аммо мен натижадан хурсанд эмасман. Сабаби, биз ғалабага лойиқ эдик
Иккинчи бўлимни "Сурхон" футболчилари бироз хотиржам бошлашди ва пассив ўйин кўрсатишди. Бунга сабаб нима?
Албатта, "Пахтакор" ўйинчиларининг савияси жуда юқори. Биз ўйиндан аввал "Пахтакор"нинг ўйин услубини жуда синчковлик билан ўрганиб чиққан эдик. Иккинчи бўлим бошида улар ҳақиқатдан ҳам жуда кучли босим уюштиришди. Аммо биз кейинчалик ўйиндаги устунликни тенглаштириб, ўз ўйинимизни кўрсатишни бошладик
"Сурхон"нинг бугунги ўйинига ўн баллик шкалада неча баҳо қўйган бўлардингиз?
10 баҳо қўйган бўлардим
Кезадани биринчи бўлимда майдонга туширмадингиз. Бу биринчи бўлимда ҳисобни сақлаб, иккинчи бўлимда ғалаба қозонишни ўйлаб қилинган ҳаракатмиди?
Кезада тўлиқ тикланишга улгурмаганди. "Локомотив"га қарши ўйинда у зарба қабул қилиб олганди. Шу сабабли, у биз билан ҳар куни машқ қила олмаётганди. Аммо биз футболчиларни легионер ёки маҳаллий деб ажратмаймиз. Уларнинг барчаси "Сурхон" ўйинчилари. "Сурхон" - бир бутун оила", - деди испаниялик мутахассис.