"Леванте" сардори Хосе Луис Моралес Испания чемпионатининг 36-турида "Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:6) жамоанинг натижалари учун масъул шахслар кимлигини айтди. Валенсия шаҳри клуби чемпионатда кетма-кет 27 ўйинда ғалаба қозона олмаяпти.
"Футболчилар айбдор - майдонда ҳаракат қилганлар, кетма-кет 27 та ўйинни ғалабасиз ўтказганлар, кеч реакция билдирганлар. Ўйлаб кўриш вақти келди. Биз жамоада Ла Лигага қайтиш лойиҳаси борлигига умид қиламиз", - деди Моралес Football Espana'га берган интервьюсида.