Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Месси ёки Роналду? Бу сафар улар ҳақида "Forbes" гапиради!

Баҳо:
+1 | -

Ўтган сўнгги 10 йил давомида дунёдаги энг кўп маош олувчи тўртта спортчининг учтаси футболчилар эди. Улар ичида эса Роналду ва Месси ҳам бор. 2022 йилга келиб, "Forbes" агентлиги маълумотларига кўра, Месси Роналду ва Неймарни юқори иш ҳақи борасида қувиб ўтди. Аргентиналик футбол афсонасининг йиллик иш ҳақи 130 миллион долларга етган. Роналдуда эса бу кўрсаткич 115 миллионни, Неймарники 95 миллион долларни ташкил этади.

Ўтган йилнинг августь ойида "Барселона"дан "ПСЖ" сафига йўл олган Месси, умумий маошининг 58 фоизини айнан майдондаги ҳаракатлар сабаб ишлайди. "Forbes" Мессининг 42 фоиз маблағи турли хил қўшимча соврин жамғармалари ва бонуслардан келишини айтиб ўтган. Етти бора "Олтин тўп" соҳиби, 55 миллион долларни "Pepsi", "Adidas" ҳамда "Budweiser" каби йирик брендлар билан ҳамкорликдан ишлайди.
Унинг энг катта рақиби бўлган Роналду ҳам ёзда кўчишни амалга оширганди. Унинг манзили яна "МЮ" томонларга тушди. Криштиану ўз фаолияти давомида 1 миллард доллардан кўп маблағга эга бўлган дунёдаги илк футболчига айланганди. Португалиялик ҳам 55 миллион долларни ҳамкорлик битимларидан – "Nike" ҳамда "Clear Shampoo" рекламасидан ишлаган.
Роналду ижтимоий тармоқларда ҳам фаол. Унинг барча медиалардаги кузатувчилари сони жами 690 миллион кишини ташкил этади. Шу сабаб, биргина Instagram'га қўйган пости учун катта маблағга эга чиқади.

Неймар "Forbes"нинг жадвалида тўртинчи ўринни эгаллайди. У ҳам Месси каби "ПСЖ" вакили саналади. Бразилия терма жамоаси аъзоси майдонда йилига 70 миллион, ундан ташқарида 25 миллион доллар ишлаб топади. У дунё футбол тарихидаги энг қиммат трансфер бўлганди. Неймарнинг кўчиш нархи 263 миллион долларга баҳоланган. Ҳужумчи Франция чемпионлигини тўрт марта қўлга киритган бўлса ҳам, Парижнинг энг асосий мақсади – ЕЧЛ ғолиблигига ета олганича йўқ.
Шунингдек, "Forbes"нинг кучли ўнлигидан Леброн Жеймс, Стефен Карри, Кевин Дюрант каби машҳур спортчилар жой олган. Қуйида уларнинг рўйхати тақдим этилган.

2022 йилнинг топ-10 талиги:

1. Лионэль Месси – 130 миллион доллар
2. Леброн Жеймс – 121,2 миллион доллар
3. Криштиану Роналду – 115 миллион доллар
4. Неймар – 95 миллион доллар
5. Стефан Карри – 92,8 миллион доллар
6. Кевин Дюрант – 92,1 миллион доллар
7. Рожер Федерер – 90,7 миллион доллар
8. Кансело Альварес – 90 миллион доллар
9. Том Брэди – 83,9 миллион доллар
10. Яннис Адетокунбо – 80,9 миллион доллар.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetsport.com
Киритилди: 19:55, 13.05.2022.
Ўқилди: 8399 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.