Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Про лига. Кечаги икки ўйинда қандай натижалар қайд этилди?

Баҳо:
+ | -

Про лиганинг 8-тур ўйинлари бошланди. Бугун иккита ўйин ўтказилди – бирида мезбонлар, иккинчисида эса меҳмонлар ғалаба қозонишди. Ўз майдонида “Хоразм”ни қабул қилган “Янгиер” рақибини иккита тўп фарқида ортда қолдира олди – 3:1. Ғузорга ташриф буюрган “Андижон” анъанасини бу ерда ҳам давом эттирди. Уч турки учрашувнинг сўнгги дақиқаларида, ва айнан стандард вазиятлардан ғалабани “илиб” кетаётган андижонликлар бу гал “Шўртан”ни ҳам шу тарзда енгишга муваффақ бўлишди – Шахбоз Эркиновнинг бош ҳакам қўшиб берган дақиқаларнинг сўнггисида бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвоза тўрига тушира олиши жамоадошларининг бир кунга бўлсада турнир жадвалида пешқадам бўлиб олишига туртки бўлди.

 

Про лига. 8-тур

13 май, жума

 

ЯНГИЕР – ХОРАЗМ - 3:1 (1:0).

Янгиер. “Янгиер” стадиони. 1435 томошабин.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Александр Буров, Акмал Ғиёсов

Назоратчи: Валентин Шашков

Комиссар: Владимир Назаров

Голлар: Суҳроб Бердиев, 40 (1:0), Саид Абдужабборов, 48 (2:0), Нодир Йўлдошев, 72-пен (3:0), Шаҳзод Бешимов, 84-пен (3:1).

"Янгиер": Сарвар Ҳусанов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Нодир Йўлдошев (Муҳриддин Одилов, 73), Бекзод Толибжонов (Шоҳруҳ Холматов, 46), Ойбек Аҳматов (Бунёд Шодиев, 46), Саид Абдужабборов, Бунёд Абдуманнонов, Суҳроб Бердиев, Элёр Мамасолиев (Муҳриддин Расулов, 80), Асилжон Бегимқулов, Қаҳрамон Баҳодиров (Сирож Мелиев, 62)

"Хоразм": Умиджон Ҳамроев, Азизбек Пирмуҳаммадов, Озодбек Ражабов (Жасурбек Отажонов, 76), Сардорбек Матмуратов (Шахзод Бешимов, 61),  Шерзод Ғуломжонов (Хазратжон Турсунқулов, 76), Сарварбек Жуманиёзов (Бобурмирзо Баҳодиров, 80), Улуғбек Шарипов (Темур Бекчанов, 80), Рокий Марчиано, Бобиржон Асқаров, Жаъфаржон Каримов, Аброр Ҳўсинов

Огоҳлантиришлар: Бунёд Абдуманнонов, 18, Бегзод Толибжонов, 39, Элёр Мамасолиев, 66 – Сардорбек Матмуратов, 39, Бобиржон Асқаров, 45+2, Озодбек Ражабов, 72, Азизбек Пирмуҳаммадов, 90+3.

 

ШЎРТАН – АНДИЖОН -  0:1 (0:0)

Ғузор. “Марказий” стадион. 1585 томошабин.

Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов

Назоратчи: Зокир Қодиров

Комиссар: Ойбек Юнусов

Гол: Шаҳбоз Эркинов, 90+4 (0:1).

 

"Шўртан": Акобир Қаюмов, Хожиакбар Юнусов, Абдуҳолиқ Қурбонов, Шаҳбоз Нуриддинов (Давронбек Исоқов, 80), Муҳриддин Зоиров, Фарход Имамов (Нодиржон Нурматов, 80), Жавохир Ҳасанов (Бекзод Сувонов, 90),  Фарзин Мухторов, Сарвар Буронов (Элдор Эргашов, 57), Шахбоз Жўраев,  Элёр Омонжонов.

"Андижон": Элдор Адҳамов, Абдулвоҳид Ғуломов (Азамат Исроилов, 72), Аҳрор Иноятов (Бобир Давлатов, 72), Богдан Милич (Шерзод Эсанов, 88), Владимир Бубанья, Фарҳоджон Соҳибжонов (Маликшоҳ Расулов, 88), Милочко Горон, Илдар Маматказин, Шахбоз Эркинов, Муҳаммадкарим Тоиров, Илҳомжон Алижонов (Абдураҳмон Комилов, 36)

Огоҳлантиришлар: Элдор Эргашов, 77, Муҳриддин Зоиров, 88 – Илҳомжон Алижонов, 26, Фарҳоджон Соҳибжонов, 51, Шахбоз Эркинов, 65, Абдулвоҳид Ғуломов, 69, Милочко Горан, 80.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 00:31, 14.05.2022.
Ўқилди: 1505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4310]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2657]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2598]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2504]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2468]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2418]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2344]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2244]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2126]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2060]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик