Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Беларусь лигаси. Бобур Абдухолиқов пенальтидан гол урган ўйинда «Энергетик-БГУ» ишончли ғалабага эришди (видео)

Баҳо:
+ | -

Беларусь Олий Лигасининг 8-турида «Энергетик-БГУ» 14 май, шанба куни «Минск» билан баҳс олиб борди.

Учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, «Энергетик-БГУ»нинг иккинчи голини Бобур Абдухолиқов пенальтидан унумли фойдаланган ҳолда урди. Абдухолиқов учрашув якунида захирага олинди.

Қайд этиш керак, «Энергетик-БГУ» сафида Абдухолиқовдан ташқари Абдуқодир Ҳусанов ва Шоҳрухбек Абдураҳмонов ҳам ҳаракат қилади. Ҳар иккала ўзбекистонлик футболчи мазкур учрашувда асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Ушбу ғалабадан кейин «Энергетик-БГУ»нинг очколари сони 16 тага етди, жамоа мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. Абдухолиқов эса 9та гол билан тўпурарлар рўйхатида якка пешқадам бўлиб турибди.

Беларусь Олий лигаси, 8-тур баҳси
14 май, шанба
«Энергетик-БГУ» – «Минск» 2:0
Голлар: 1:0 — 56 Александр Свирепа, 2:0 — 75 Бобур Абдухолиқов (пенальти).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 00:07, 15.05.2022.
Ўқилди: 2237 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4190]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4060]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3577]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3233]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2892]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2883]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2795]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2588]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2542]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2286]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик