Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

2003/04-йилги мавсумдаги "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг кучли жамоа сифатида тан олинди

Баҳо:
+1 | -

Англия премьер-лигаси ташкил этилганига 20 йил тўлиши муносабати билан, мавсум якунланиши ҳамоно, АПЛ бир қатор номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлаб бормоқда.

Премьер-лига расмий сайтида ўтказилган сўров якунларига кўра, 2003/04 йилги мавсумдаги "Арсенал" АПЛнинг 20 йиллик тарихидаги энг кучли жамоаси дея эътироф этилди.

Ўша мавсумда Лондонликар чемпионат ўйинларида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган эди. 2003/04-йилги мавсумда "Арсенал" 38 та ўйиннинг 26 тасида ғалаба қозонган ва 12 бор дуранг натижа қайд этган эди.

"Ушбу эътирофдан бошим осмонга етди. Бу юксак эътирофга эришиш шахсан мен учун катта шараф. Ўша мавсумда футболчиларга бунданда юксак натижа қайд этиш мумкинлигини айтган эдим. Умуман олганда, ўша натижа биз учун катта шараф эди.

"Айни пайтдаги мақсадим - "Арсенал" ўша пайтдаги савияга олиб чиқиш. Биз келаси мавсумда чемпионлик учун албатта курашамиз. Умуман олганда, "Арсенал" ҳар мавсум чемпионлик учун курашади",- дейди лондонликлар бош мураббийи Арсен Венгер АПЛ расмий сайтига берган интервьюсида.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 00:03, 16.05.2012.
Ўқилди: 5611 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.