Римнинг "Рома" клубида тўп сураётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов А Сериянинг 37-турида “Венеция” жамоасига қарши ўтказилган учрашувда ҳисобни тенглаштирди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси 60-дақиқада захирадан майдонга тушиб, 76-дақиқада рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллади – 1:1.
Шомуродов сўнгги бор римликлар сафида 20 январь куни Италия кубоги доирасида “Лечче” (3:1) жамоаси дарвозасига гол киритганди. 22 декабрдан ("Сампдория" жамоасига қарши ўйиндан (1:1) буён чемпионатда гол ура олмай келаётганди.
Умуман олганда, ҳамюртимиз “Рома” сафида А Серияда 27 ўйинда 3 та гол урди.