Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Кларенс Зеедорф: «Катта ўйинларга катта характер керак»

Баҳо:
+ | -

«Реал» муҳим ўйинларга қўшимча қизиқиш уйғотиш ишларига ҳам бефарқ эмас асло.

Мана, мадридликлар «Манчестер Сити»га қарши кечган ЧЛ ярим финали жавоб ўйини олдидан жамоанинг собиқ ярим ҳимоячиси Кларенс Зеедорфни Real Madrid Conecta  кўрсатуви (Realmadrid TV)га таклиф қилиб, ажиотажни маълум даражада оширишди. Эътиборли томони, 1996-1999 йиллар оралиғида «Қироллик клуби» сафида тўп сурган ва Европа клублари бош турнирида 2 марта ғолиб чиққан нидерландияликни Вальдебебас базасида бош мураббий Карло Анчелоттининг шахсан ўзи қарши олди. Эслатма, Кларенс вақтида италиялик мутахассис қўл остида нақ 7 мавсум ўйнаган, тўғри, «Мадрид»да эмас, «Милан»да.

- Кларенс, ЧЛ ярим финали жавоб ўйинидан нималар кутяпсиз?

- Жамоа ҳозир мавсумнинг энг муҳим ва алоҳида босқичида турибди. Ярим финал, демакки, буёғи ҳал қилувчи ўйин ёки хайрлашув. «Реал» ҳар қандай ҳолатда ўз ўйинини кўрсатиши керак. Оддий айтганда, футболчилардан аввало, характер намо­йиш қилиш талаб этилади. Жамоа ҳар доим муҳим ўйин­ларда буни уддалаган, айниқса, ЧЛда. Катта ўйинлар натижаси айнан характерга ҳам боғлиқ. Ҳа, «Манчестер Сити» - даҳшатли куч, лекин йигитлардан характер кўрсатишларини кутяпман. Асосийси, «Реал» бу каби муҳим босқичлардан қандай ўтишни яхши билади. Фақат финал йўлида тажриба ва иштиёқдан тўлиқ фойдаланилса, бас. «Мадрид»нинг дунё бў­йича энг зўр клуб эканлигига шубҳа йўқ. Европа клуб футболида 13-марта шоҳсупага кўтарилиш - бу ўзига хос натижа.

P.S.: Зеедорф айтганидек, «Реал» айнан характер эвазига финалга чиқди.

- Умуман, жорий мавсумга қандай баҳо берасиз?

Карло Анчелотти катта ҳажм­да иш бажарди ва жамоа ҳам шунга мувофиқ, муносиб жавоб қайтарди. Ҳозирги натижалар замирида қаттиқ меҳнат ётибди. Менга энг ёққан томони - футболчилар мураккаб вазиятларда айнан характер кўрсатишди. Буниси «Реал»га хос - жамоа ҳар доим энг зарур паллада майдондаги ҳолатга тўғри реакция билдириш йўлини топган. Хуллас, катта гуруҳ хизматини баралла эътироф этиш керак.

- Бугунги Анчелотти нечоғли ўзгарибди?

- Йиллар ортидан йиллар ўтади, ўйин тузилмалари ривожланади, тайёргарлик жараёни ҳам. Лекин одамлар ўзгаришмайди моҳиятан. Анчелоттида ҳамон икки муҳим жиҳат мужассам: мураббийлик элементлари ва инсоний фазилатлар. Унинг футболчиларга муносабатидан қойил қоламан. Дон Карло шогирдларига доимо аввало, инсон, кейин футболчи сифатида қарайди. Бу ҳолат ўзаро ҳурматни шакллантиради, ишчан муҳит яратади. Самараси эса мураккаб пайтлар кўринади, чунки қандайдир муаммо юзага келса, футболчилар бир-бирларига кўпроқ ёрдам беришга ҳаракат қилишади, жамоа яхлит куч сифатида бирлашади.

- Анчелотти муваф-фақия­тида қайси жиҳат биринчи ўринда - тактик ишланмаларми ёки инсоний муносабатлар?

- Дон Карло одатда оддийликка таянади. Унинг иш услуби шундай. Яъни аввало, хотиржам муҳит яратишга ҳаракат қилади. Агар ихтиёрингизда энг кучли ижрочилар тўпланган бўлсалар, уларга ўз истеъдодларидан максимал даражада фойдаланиш имконини берадиган шароит яратишингиз керак. Шунинг баробарида футболчилар масъулиятни тўлиқ ҳис қилишларини таъминлаш ҳам талаб этилади. Анчелотти шогирдларига эркинлик беришни хуш кўради. Эсимда, «Милан»да кўпинча ўйин боришига қараб, майдонда муайян қарорларни ўзимиз қабул қилардик. Чунки баъзида вазиятни ҳал қилиш учун тезкор ўзгаришлар зарур бўлади. Бундай ҳолатда танаффусни кутиш фақат жамоа зарарига ишлайди. Қолаверса, Карло йигитлардан айнан нима исташини аниқ тушунтириб беришга уста. Аниқ кўрсатмалар эса жамоа ишини анча осонлаштиради, албатта.

- Ла Лигадаги 35-чемпионлик Cибелес майдонида ўзгача нишонланди. Таассуротларингиз қандай?

Барча «мадридчилар» ва фантастик даражада иш бажарган жамоани ғалаба билан табриклайман. Бу каби байрамлар одамларга ишонч ва умид бағишлайди. Футбол эса ҳамиша чексиз қувонч улашишга қодир. Одамлар кўчада қандай байрам қилаётганларини кўриб, тўлқинланиб кетдим. Жуда ёқимли манзара! Келинг, умид қилайлик, Cибелесдаги байрам келажак учун яхшилик белгиси бўлсин. Ахир пандемия ҳали батамом чекингани йўқ...

Манба: iff.uz
Киритилди: 14:54, 15.05.2022.
Ўқилди: 2777 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.