“Штутгарт” ҳужумчиси Саша Калайжич Европанинг топ-клублари эътиборини тортди.
Kicker нашри хабарига кўра, "ПСЖ", "Бавария", "Ньюкасл" ва "Бенфика" клублари "Штутгар" жамоасининг энг яхши тўпурарига даъвогарлик қилмоқда. Футболчининг ўзи клубини ўзгартиришга тайёр.
24 ёшли австриялик футболчининг шартномаси келаси мавсум охиригача мўлжалланган ва "Штутгарт" раҳбарияти янги шартнома имзолаш орқали футболчини сақлаб қолмоқчи.
Ҳужумчи учун клуб 25 миллион еврога яқин товон пули талаб қилиши мумкин.
Бундеслиганинг якунланган мавсумида Калайжич 15 ўйинда 6 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди.