"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс "Хетафе"га қарши ўйиндан сўнг (0:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи бўлимда бизда бироз устунлик бор эди, чуқур паслар беришга ҳаракат қилдик. Чунки улар ҳимояда 5 нафар, олдинда эса 3 нафар футболчи билан ўйнашди. Аммо иккинчи бўлим ёмон ўтди, биз хавф туғдиришга қийналдик.
Биз клубнинг мавқеини яхшилашимиз керак. Биз хар доим рақобатбардош бўлишимиз керак.
Иккинчи ўрин бизга иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлган Суперкубок учун курашиш имкониятини беради", - деди Бускетс.