"Бавария" "Ливерпуль" вингери Садьо Манега қизиқиш билдирмоқда.
30 ёшли футболчи ҳақиқатан ҳам Мюнхен клубининг қисқа рўйхатида, аммо "Бавария"нинг унга бўлган қизиқиши Роберт Левандовскининг кетиши мумкинлиги билан эмас, балки Серж Гнабри атрофида юзага келган ноаниқлик билан боғлиқ.
Немис ҳужумчисининг "Бавария" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади ва томонлар янги шартнома борасида ҳали келиша олишмаяпти.
"Бавария" Маненинг агентлари билан эҳтимолий трансферни муҳокама қилди, бироқ "Ливерпуль" раҳбарияти яқин кунларда Садьонинг вакиллари билан боғланиб, унинг клубдаги келажагини муҳокама қилади, деб ёзади журналист Фабрицио Романо.
Маненинг "қизиллар" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ушбу мавсумда вингер инглиз клуби сафида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.