Москванинг "Спартак" клуби собиқ футболчиси Сердар Таски футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
"Мана икки йилдан бери футбол ўйнамаяпман. Ҳозир мураббийлик фаолиятимга тайёрланяпман. Тез орада мураббийлик лицензиясига эга бўламан", - дея Таски сўзларидан иқтибос келтиради "Спорт-Экспресс" билан суҳбатда.