Тошкентдаги "Жар" стадионида "Бунёдкор" ва Жанубий Кореянинг "Поханг Стилерс" клублари ўртасида Осиё чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи, "Е" гуруҳининг сўнгги 6-тур учрашуви бўлиб ўтди.
Жанубий кореялик футболчиларни ушбу ўйинда дуранг ҳисоб ҳам қониқтирса, "қалдирғочлар"ни фақат ва фақат ғалабагина турнирнинг кейинги босқичида олиб чиқарди.
Гарчи биринчи бўлимда кореяликлар ташаббуси остида ўтган эса-да, хавфли вазиятлар айнан майдон эгалари томонидан ташкил этилди. 16 метрдан жамоа сардори Виктор Карпенко "Поханг" дарвозасининг чап устунини нишонга олган бўлса, кўп ўтмай, Камолиддин Мурозоевнинг бош беилан берган зарбаси дарвозанинг ўнг устунига тегиб майдонга қайтди.
Биринчи бўлимдан жамоалар ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаган ҳолда танаффусга чиқиб кетишди.
Турнирдаги иштирокини сақлаб қолиш учун «Бунёдкор» иккинчи бўлимда гол киритиши шарт эди. Бу ҳодиса 48-дақиқада рўй берди. Рақиб жарима майдони яқинида тўпни қабул қилиб олган Ян Козак чап қанотдан учиб келаётган Анвар Ғофуров томон тўпни ҳаволатди, Анвар эса боши билан рақиб дарвозасининг ўнг бурчагини аниқ нишонга олиб ҳисобни очди – 1:0.
Уйинда «Бунёдкор» учун маъқул шароит ҳосил бўлган ва «қалдирғочлар» ўз тактикасини тубдан ўзгартиришди. Энди Косимов ўз шогирдларига чуқур ҳимояланиш ва пайт пойлаб рақиб дарвозаси томон тезкор қарши ҳужумга ўтишни уқтирган эди. Бутун бўлим мобайнида тартибли ҳимояланган «қалдирғочлар» иккинчи бўлимга қўшиб берилган 5 дақиқанинг тўртинчиси тугалланаётган бир паллада ҳисобни оширишлари мумкин эди. Карши ҳужумда Ян Козак жуда қулай позицияга чиқарилди. Словакиялик яримҳимоячи рақиб дарвозабони Шин Хва-Ёнгни алдаб дарвоза томон зарба бериш ўрнига, ўнгдан етиб келган Виктор Карпенкони тўп билан таъминлади. «Бунёдкор» сардори эса вазиятдан кеч қолди. Бу пайтга келиб вақт ҳам «Бунёдкор» фойдасига ишлайтган эди...
Ушбу ғалабадан сўнг «Бунёдкор» ўз очколари сонини 10 тага етказди ва иккинчи ўринни эгаллашди. «Калдирғочлар» ОЧЛнинг бир учрашувдан иборат нимчорак финал ўйинида 29 май куни Жанубий Кореянинг «Сёнгнам Ильхва Чхума» клуби меҳмони бўлишади.
Гуруҳнинг иккинчи учрашувида эса Австралиянинг «Аделаида Юнайтед» жамоаси Японияда «Гамба Осака» меҳмони бўди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ-2012. «Е» ГУРУҲИ. 6-тур
БУНЁДКОР (Ўзбекистон) – ПОХАНГ СТИЛЕРС (Жанубий Корея) 1:0 (0:0)
Гол: Анвар Ғафуров (48)
Бунёдкор: Нестеров, Х.Каримов, А.Ғафуров (Э.Кенжисариев, 66), Филипосян, Карпенко, Ян Козак, Л.Тўраев, Шораҳметов, Жавлон Иброҳимов, Ш.Саломов (Мельзиддинов, 81), К.Мурзоев (А.Солиев, 90+1)
Поханг Стилерс: Шин Хва-Ёнг, Ким Кванг-Сёк, Шин Кванг-Хюн, Ким Ун-Ил, Ким Дэ-Ху, Ким Тэ-Су, Хванг Чжин-Сунг, Шин Хюнг-Мин, Чо Чан-Хо, Хо Бюнг-Чжун (Ко Мю-Ёл, 67), Дерек Асамоа (Шин Чжин-Хо, 86)
Огоҳлантиришлар: Ким Кванг-Сёк (50), Шин Кванг-Хюн (50), Шин Чжин-Хо (90)
Бош ҳакам: Абдуллоҳ ал-Балуший
16 май. Тошкент. «Жар» стадиони. 5400 томошабин